Халқаро ҳамкорлик

13 Apr 2021

Ион-плазма ва лазер технологиялари институти H 2020/ MSCA/RISE/SSHARE № 871284 ҳалқаро лойиҳа доирасида Дмитрий Мотор номидаги Таврий давлат агротехнологик университети қошидаги “Нанотехнология ва Наноматериаллар” илмий-тадқиқот институти (Украина) билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари олиб бормоқда.

Ушбу ҳалқаро лойиҳа доирасида илмий-тадқиқотларни самарали ташкил этиш мақсадида 2021 йилнинг 5 апрелида 1 ой муддатга “Нанотехнология ва Наноматериаллар” илмий-тадқиқот институти директори, профессор Кидалов Валерий Виталийович ташриф буюрган. Жорий йилнинг 13 апрел куни институт илмий ходимлари, ёш олимлари ҳамда докторантлар иштирокида илмий семинар ташкил этилди. Семинарда профессор В.В. Кидалов “РАДИКАЛО-ЛУНЕВАЯ ЭПИТАКСИЯ И ГЕТЕРОПЕРЕХОДЫ НА ОСНОВЕ ПОРИСТЫХ ПОЛУПРОВОДНИКОВ” мавзуида маъруза қилди. Семинар савол-жавоб ва ахборот алмашиниш тарзида ўтказилди.

Келгусида “Нанотехнология ва Наноматериаллар” илмий-тадқиқот институти билан нанотехнология, материалшунослик ва физикавий электроника йўналишларида ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда ёш олимларнинг қисқа муддатли илмий стажировкаларини ташкил этиш режалаштирилган.

ФОТО: