1-октябр “Устоз ва мураббийлар” байрами билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз

30 сен 2020

Институтда кўп йиллардан бери фан ва таълим соҳасида самарали фаолият юритаётган, кўплаб ёш олимларни фан номзоди, фан доктори қилиб тайёрлашда раҳбарлик қилаётган фидоий устозларимизни 1-октябр “Устоз ва мураббийлар” байрами билан институт маъмурияти, институт касаба уюшмаси ва ёш олимлар кенгаши номидан чин қалбимиздан муборакбод этамиз. Дилларимиздаги энг яхши тилакларимиз сизга бўлсин. Таълим-тарбия йўлларида ҳорманг-толманг. Ушбу савобли ишларингизда Аллоҳ таоло доимо мададкор бўлсин.