2020 йил 10 ва 11 август кунлари соат 14.00 да ZOOM орқали Институт илмий Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишлари ўтказилади

8 авг 2020

Ушбу йиғилишларда:

У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти эксперт гуруҳи ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК нинг илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомининг 1-боб, 5-банди талабларига мувофиқ диссертация ҳимоясисиз фан докторлик (DSc) илмий даражасини олишга талабгор Халилов Умеджон Боймаматович ҳамда Юсупов Максудбек Султанмуратовичларнинг чоп этилган илмий ишлари ҳамда тайёрлаган ишлари бўйича хулосасини тақдим этади.

У.Б. Халилов ва М.С.Юсуповлар 2001-2010 йилларда Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида фаолият юритган. Бугунги кунда Бельгиянинг Антиверпен университетида проф. Эрик Нейтс раҳбарлигидаги PLASMANT лабораториясида илмий тадқиқотларини олиб бормоқда.

10 августь куни: М.С.Юсуповнинг “Совуқ плазма билан биомолекулалар ўзаро таъсирининг молекуляр механизмлари” мавзусидаги 01.04.03 – Молекуляр физика ва иссиқлик физикаси мутахассилиги бўйича ф.-м.ф.д. (DSc) илмий даражасини ҳимоясиз олиш учун тайёрлаган иши кўриб чиқилади ва муҳокама қилинади.

Талабгор докторлик иши мавзуси бўйича жами 23 та илмий мақолаларини импакт-фактори тегишли даражада ва ундан юқори бўлган ҳамда рўйхат бўйича ҳалқаро тизимга кирган илмий журналларда чоп қилган. Чоп қилинган журналларнинг энг юқори импакт-фактори 7.79 (Redox Biology, Web of Science тизими бўйича) ни ва энг кичик импакт-фактори эса 1.74 (Biophysical Chemistry, Web of Science тизими бўйича) ни ташкил қилади. Илмий ишлар чоп этилган журналларнинг умумий импакт-фактори 79.78 га ва ўртача импакт-фактори эса 3.47 га тенглиги аниқланди. Талабгорнинг Скопус халқаро базасидаги Хирш индекси 13 га тенг ва унинг илмий ишларига халқаро илмий ҳамжамият томонидан (импакт фактори 1.79 – 54.30 бўлган журналларда) шу кунгача 511 марта ҳавола қилинган.

11 августь куни: У.Б. Халиловнинг “Углерод наноструктураларининг молекуляр даражадаги селектив синтези” мавзусидаги 01.04.03 – Молекуляр физика ва иссиқлик физикаси мутахассилиги бўйича ф.-м.ф.д. (DSc) илмий даражасини ҳимоясиз олиш учун тайёрлаган иши кўриб чиқилади ва муҳокама қилинади.

Талабгор докторлик иши мавзуси бўйича жами 12 таилмий мақолаларини импакт-фактори тегишли даражада ва ундан юқори бўлган ҳамда рўйхат бўйича ҳалқаро тизимга кирган илмий журналларда чоп қилган. Чоп қилинган журналларнинг энг юқори импакт-фактори 20.95 (Account of Chemical Research, Web of Science тизими бўйича) ни ва энг кичик импакт-фактори эса 2.37 (Journal of Physics D: Applied Physics, Web of Science тизими бўйича) ни ташкил қилади. Илмий ишлар чоп этилган журналларнинг умумий импакт-фактори 89.68 га ва ўртача импакт-фактори эса 7.47 га тенглиги аниқланди.

Талабгорнинг Скопус халқаро базасидаги Хирш индекси 12 га тенг ва унинг илмий ишларига халқаро илмий ҳамжамият томонидан (импакт фактори 2.32 – 54.30 бўлган журналларда) шу кунгача 380 марта ҳавола қилинган.