Докторантура (DSc) ва таянч докторантурага (PhD) қабул эълон қилинади

30 сен 2020

Ион-плазма ва лазер технологиялари институти 2020-2021 ўқув йили учун 01.04.04 – “Физик электроника”, 01.04.05 – “Оптика” ва 01.04.03 – “Молекуляр физика ва иссиқлик физикаси” мутахассисликлар бўйича докторантура (DSc) ва таянч докторантурага (PhD) қабул эълон қилади. Номзодлар ўз хужжатларини электрон кўринишда http://phd.mininnovation.uz сайтига жойлашлари ва қоғоз вариантини институт Илмий котиби Д.Т.Усмановга топширишлари лозим.

Таянч докторантурага кирувчилар кириш имтихонлари қуйидагилар:

  1. Мутахассислик
  2. Чет тили

Докторантурага кирувчилар ихтисослик бўйича сухбат натижалари бўйича расмийлаштирилади.

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 15-октябргача қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли кўчаси, 33-уй. Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, асосий бино, 2-қават, 202 А-хона, Илмий котиб. Телефон: +99897 7023744.