Халқаро ҳамкорлик самараси - олимлар эътирофи

4 апр 2019

Латвия Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги илмий-техникавий ҳамкорлик доирасида Латвия Республикаси томонидан эълон қилинган илмий-тадқиқотлар танловида ғолиб бўлган Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг катта илмий ходими Урол Махманов 2018 йилнинг 1 декабридан - 2019 йилнинг 31 мартигача Латвия университетида бўлиб, янги физикавий хоссаларга эга бўлган нанозаррачалар ва наноматериаллар синтез қилиш бўйича Латвия олимлари билан ҳамкорликда олиб борган илмий-тадқиқотлар натижасида юқори аниқликдаги микроскопик ва спектроскопик қурилмалар ёрдамида қаттиқ таглик сиртида нанозаррачалар эритмалари томчиларидан эритувчи боғланиши жараёнида янги хоссаларга эга нанокластерлар ҳосил бўлишини аниқлашга муваффақ бўлди.

Урол Махмановнинг олинган илмий натижалари асосида Латвия университетида ташкил этилган халқаро конференсияларда қилган маърузаси Латвия олимлари томонидан эътироф этилди.

ФОТО: