Илм-фан ва инновацияни ривожлантириш масалалари танқидий кўриб чиқилди

3 дек 2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3 декабрь куни илм-фан ва инновацияни ривожлантириш борасида олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар, тармоқ ва ҳудудлар олдидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мамлакатимизда илм-фан ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги тўрт йилда 28 та илмий ташкилот ва 4 та инновацион технопарк ташкил этилди. Давлатимиз раҳбари академик ва тадқиқотчилар билан бир неча бор учрашиб, улар кўтарган барча масалаларни ҳал қилиб берди. Олимларнинг иш ҳақи 3 баравар оширилди. Илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини янгилаш учун катта маблағлар йўналтирилди.

Батафсил...