Ион-плазма ва лазер технологиялари институтига Тошкент давлат техника университети проректори проф. Киёхиса Нишияма ташриф буюрди

13 июл 2021

Ион-плазма ва лазер технологиялари институтига Япониянинг Нагоя университети халқаро таълим институти ва халқаро ҳамкорликни режалаштириш маркази маърузачиси, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети проректори проф. Киёхиса Нишияма ташриф буюрди. Меҳмонни институт директори проф. Х.Ашуров кутиб олди. Ташриф давомида проф. Киёхиса Нишияма институт лабораторияларининг моддий техник базаси, замонавий лаборатория жиҳозлари билан яқиндан танишди. Шундан сўнг институтнинг етакчи ёш олимлари ф.-м.ф.д. У.Махманов, к.ф.н.

А.Тожибоев, PhD Р.Ашуров, докторантлар Р.Жалолов ва И.Ашуровлар ўзларининг устувор йўналишларда олиб бораётган фундаментал тадқиқотлари ва уларнинг истиқболи тўғрисида инглиз тилида тақдимотлар қилишди.

Учрашув якунида проф. Киёхиса Нишияма ёш олимларни қўллаб-қувватлаган ҳолда институт фаолияти тўғрисида Нагоя университети раҳбариятига етказишни, келгусида қўшма лойиҳалар, илмий мақолалар ҳамда илмий стажировкалар ўташда Япония ва Ўзбекистон ўртасида кўприк сифатида ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

ФОТО: