2020 йил 11 август куни соат 14.00 да ZOOM орқали Ион-плазма ва лазер технологиялари институти илмий Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди

11 август 2020

Йиғилишда ЎзР ФА вице-президенти проф. Мирзаев С.З., ЎзР ФА Физика-математика ва техника бўлими бошлиғи акад. Бахрамов С.А., ТАТУ Фарғона филиали директори проф. Расулов А.М. Ион-плазма ва лазер технологиялари институти илмий кенгаш аъзолари, эксперт гуруҳи ҳамда илмий ходимлар иштирок этишди.

ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК нинг илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомининг 1-боб, 5-банди талабларига мувофиқ диссертация ҳимоясисиз фан докторлик (DSc) илмий даражасини олишга талабгор У.Б. Халиловнинг “Углерод наноструктураларининг молекуляр даражадаги селектив синтези” 01.04.03 – Молекуляр физика ва иссиқлик физикаси мутахассилиги бўйича ф.-м.ф.д. (DSc) илмий даражасини ҳимоясиз олиш учун тайёрлаган иши кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди.

Талабгор докторлик иши мавзуси бўйича жами 12 та илмий мақолаларини импакт-фактори тегишли даражада ва ундан юқори бўлган ҳамда рўйхат бўйича ҳалқаро тизимга кирган илмий журналларда чоп қилган. Чоп қилинган журналларнинг энг юқори импакт-фактори 20.95 (Account of Chemical Research, Web of Science тизими бўйича) ни ва энг кичик импакт-фактори эса 2.37 (Journal of Physics D: Applied Physics, Web of Science тизими бўйича) ни ташкил қилади. Илмий ишлар чоп этилган журналларнинг умумий импакт-фактори 89.68 га ва ўртача импакт-фактори эса 7.47 га тенглиги аниқланди. Талабгорнинг Скопус халқаро базасидаги Хирш индекси 12 га тенг ва унинг илмий ишларига халқаро илмий ҳамжамият томонидан (импакт фактори 2.32 – 54.30 бўлган журналларда) шу кунгача 380 марта ҳавола қилинган.

Институт кенгайтирилган Илмий кенгаши томонидан физика-математика фанлари доктори (DSc) илмий даражасига талабгор У.Б. Халиловнинг “Углерод наноструктураларининг молекуляр даражадаги селектив синтези” номли 01.04.03 – Молекуляр физика ва иссиқлик физикаси ихтисослиги бўйича тайёрлаган докторлик иши ҳамда докторлик мавзуси бўйича чоп қилинган илмий мақолалари ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК нинг илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомининг 1-боб, 5-банди талабларига (диссертация ҳимоясисиз) тўлиқ мос келади деб топилиб, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК га талабгор М.С.Юсуповга диссертация ҳимоясисиз 01.04.03 – Молекуляр физика ва иссиқлик физикаси ихтисослиги бўйича физика-математика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини бериш лойиқлиги ҳақида тақдимнома киритишга тавсия қилинди.