А.Ғ. Тожибоев Антверпен Университетида проф. Эрик Нейтс раҳбарлигидаги PLASMANT илмий тадқиқот гуруҳида илмий стажировка ўтаб қайтди

23 декабрь 2019

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг қисқа муддатли илмий стажировка дастури асосида ЎзР ФА У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти катта илмий ходими, к.ф.н. А.Ғ.Тожибоев 2019 йилнинг 2 октябридан – 30 ноябригача Антверпен Университети (Антверпен, Белгия)да проф. Эрик Нейтс раҳбарлигидаги PLASMANT илмий тадқиқот гуруҳида илмий стажировка ўтаб қайтди. А.Ғ.Тожибоев илмий стажировка давомида органик наноструктуралар синтез механизмини молекуляр динамика усулида компютерли моделлаштириш ишларини амалга оширди. Олинган кўникма ва илмий натижалар компьютерли физика йўналишини ривожлантиришда қўлланилади.