Ион-плазма ва лазер технологиялари институт ходимлари "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди

30 август 2021

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан илм-фан ва инновация соҳаларида жамият ҳамда давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда фидокорона меҳнатлари учун “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисидаги Президент фармони билан жойларда мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган бир қатор юртдошларимиз “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланмоқда.
Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг бир қатори ходимлари ҳам “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди. 30 август куни, Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида эсдалик нишонлари тантанали равишда топширилди.
Тақдирланганлар:
Владимир Арустамов – Ион-плазма технологиялари лабораторияси мудири
Владимир Ротштейн – Илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш маркази директори
Ўрол Махманов – Оптика ва спектроскопия лабораторияси етакчи илмий ходими
Ваҳобжон Қувондиқов – Конденцияланган муҳит физикаси лабораторияси мудири
Вера Иргашева – Бош бухгалтер
Дилшадбек Усманов – Илмий котиб
Шунингдек институт директори байрам муносабати билан институт ходимларини мамлакатимизнинг энг катта байрами, яъни “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” билан чин дилдан табриклаб, илмий ишларида муваффақиятлар, оилаларига соғлик-саломатлик, юртимиз тинч ҳамда осмонимиз доим мусаффо бўлишини тилади.
Тақдирланган ҳамкасбларимизни ютуқлари билан қутлаймиз!

ФОТО: