Ҳозирги пайтда Усманов Д.Т. Япониянинг Яманаши университетида физик электроника ва физикавий кимё йўналишларида ўз малакасини оширмоқда

25 декабрь 2019

ЎзР ФА У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти илмий котиби Усманов Д.Т. ЎзР ВМ ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш “Эл-юрт умиди” фонди томонидан вазирлик, идора ва ташкилотлар учун эълон қилинган иккинчи саралаш конкурсида иштирок этиб, фонднинг степендиясига сазовор бўлди. Ҳозирги пайтда Усманов Д.Т. Япониянинг Яманаши университетида физик электроника ва физикавий кимё йўналишларида ўз малакасини оширмоқда. Курс давомида у Яманаши университетининг етакчи олимлари томонидан олиб борадиган семинар ва маърузаларида, шунингдек профессор К. Хираока лабораториясида олиб борилаётган масс-спектрометрик тадқиқотларда иштирок этади. Илмий стажировка муддати икки ойни ташкил этади.

ФОТО: