Ш. Ғофуров Цукуба Университети профессор Такэаки Сакурай қўл остида илмий-тадқиқотлар олиб бориш учун Япония давлатига жўнаб кетди

25 декабрь 2019

Институт кичик илмий ходими Ғофуров Шукур Пазлитдинович Япониянинг JICA ташкилоти томонидан эълон қилинган “Ўзбекистон ёш олимларининг илмий салоҳиятини ошириш” грантини қўлга киритди. Ш. Ғофуров Цукуба Университети профессор Такэаки Сакурай қўл остида “Қуёш элементлари ва уларнинг характеристикаларини ривожлантириш” бўйича ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар олиб бориш учун Япония давлатига жўнаб кетди. Стажировка муддати 2019 йилнинг октябр ойидан 2020 йилнинг мартигача режалаштирилган. Илмий стажировка мақсади, ушбу йўналишдаги билим ва тажрибаларни мустаҳкамлаш, япон профессор олимлари билан илмий ҳамкорликларни ривожлантириш ва институтда ушбу йўналишда илмий фаолият олиб борувчи янги ишчи гуруҳ ташкил этишдан иборат.