У.А.Арифов номидаги Электроника институти 1967 йил ташкил этилган. 2012 йилда ЎзРФА У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти бўлиб ўзгартирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 майдаги №ПҚ-2524 қарори билан тугатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги 292-сон қарорларига мувофиқ Фанлар академияси тизимида У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ўз фаолиятини янгидан ташкил этган.