ICLODAM-24

23 фев 2024

2024 йил 21-22 февраль кунлари Тошкентда ЎзР ФА У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида хорижий олимлар иштирокида “Кичик ўлчамли илғор (истиқболли) материаллар бўйича биринчи халқаро конференция ICLODAM 24” мавзусида халқаро илмий анжумани бўлиб ўтди.

Конференциянинг техник дастурида таклиф этилган халқаро маърузачилар ва маҳаллий маърузачилар, жумладан, ёш олимлар тақдимотлари ўрин олган. Конференция Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Ўзбекистон физиклар кенгаши, Корея физиклар жамияти, Самарқанд давлат университети, У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника институти, Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника институти ва Сежонг университетлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Анжуманнинг асосий мақсади Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг тадқиқотчилари ва ёш олимлари ўртасида соҳада ҳамкорлик алоқаларини яратишга қаратилган.

Анжуманда кичик ўлчамли илғор (истиқболли) материаллар тадқиқ қилиш ва яратиш соҳасидаги тадқиқотларнинг ҳам фундаментал тадқиқотлар бўйича, ҳам амалий ишланмалар бўйича замонавий ҳолатлари муҳокама этилди ҳамда нано- ва микроэлектроника, материалшунослик, электроника ва қуёш энергетикаси учун янги материаллар,  нанотаркибли материалларнинг синтези, хусусиятлари, қўлланилиши ва компюьтер моделлаштириш йўналишларидаги бу  соҳанинг устувор масалаларини ечиш учун олинган янги натижалар тақдим этилди.

Book_Of_Abstracts_ICLODAM_24